Ўзбекистоннинг алоҳида қишлоқларида 194 маиший хизмат мажмуалари барпо этилади

Дата: 18:52, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистоннинг алоҳида қишлоқларида 194 намунали маиший хизмат мажмуалари барпо этилади. Бу янги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маиший хизмат мажмуаларини уларнинг таркибида “Гўзаллик салонлари”, модалар ательеси, маиший электр техникаси, пойабзал таъмирлаш хизматлари кўрсатиш шохобчалари билан биргаликда ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун банк кредитлари ҳамда ер участкалари ажратиш режалаштирилган.

Шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ ҳудудларида яшаётган кам таъминланган оилалар бекаларига маиший электр техникаларини бепул тақдим этиш режалаштирилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: