Ўзбекистоннинг ҳар бир дорихонасида 2016 ва 2017 йилги муайян нархларнинг солиштирма жадвали осилган бўлиши шарт

Дата: 17:32, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг барча дорихоналарида 2016 ва 2017 йилги муайян нархларнинг солиштирма жадвали осилган бўлиши шарт, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу жойда бирламчи зарур бўлган минимал дори воситалари, шунингдек, шифокор рецептисиз сотиладиган дорилар рўйхати, сотилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг максимал нархлари рўйхати жойлаштирилган бўлиши зарур.  

Булар ҳақида Ўзбекистон ССВ, “Дори-Дармон” АК ва “Ўзфармсаноат” ДАК томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида гапирилди.

Маълумки, соҳа олдига янги вазифалар республика президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қўйилган.  

Хужжатга мувофиқ, 343 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Бундан 98таси маҳаллий, 201 хорижий дори воситалари, шунингдек, 44 номдаги тиббий буюмлардир.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг 146 фармкорхоналари томонидан бугунда 2,200 зиёд номдаги дорилар ва тиббиёт буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Қарорга мувофиқ, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг энг юқори нархи улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15%дан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20%дан ортиқ бўлмаган миқдорларда бўлиши зарур. 

300 зиёд номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар белгиланди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: