Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳуудларида чоршанба куни ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда

Дата: 14:43, 19-11-2019.

Тошкент. 19 ноябрь. ЎзТАГ – Чоршанба, 20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳуудларида чоршанба куни ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-7, кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши мумкин (қор, ёмғир). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, кечга бориб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, кечга бориб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: 112.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: