Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида бошланғич қиймати 15,28 млрд сўм бўлган 23 давлат мулки объекти сотилади

Дата: 10:42, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида бошланғич қиймати 15,28 млрд сўм бўлган 23 давлат мулки объектини сотиш бўйича очиқ таклиф эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ишлаб турган корхоналардаги давлат улушлари, фойдаланилмаётган маъмурий бинолар, умумий овқатланиш бинолари, савдо майдончалари ва бошқалар савдога қўйилган. 

Йирик таклифлар орасида Қарши темирбетон конструкциялар заводининг мулк мажмуаси (қиймати 7,17 млрд сўм), Шахрисабздаги “Садо” МЧЖнинг 25%лик давлат улуши (1,14 млрд сўм), Қарши туманидаги “Мулк уттиз” МЧЖнинг 95%лик улуши (қиймати 1,75 млрд сўм) кабилар бор.

Объектлар ушбу жойларда маҳаллий аҳоли учун иш жойлари яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шартларида сотилмоқда. 

Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвестор корхона бошланғич қийматининг камида 15% миқдорида гаров пули киритиши керак. 

$1 = 2401,09 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: