Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида бошланғич қиймати 2,94 млрд сўм бўлган 10 давлат мулклари аукцион савдоларига қўйилди

Дата: 18:01, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида бошланғич қиймати 2,94 млрд сўм бўлган 10 давлат мулклари аукцион савдоларига қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Аукцион савдоларига қўйилган объектлар орасида умумий қиймати 1,67 млрд сўмлик 7та ишлатилмаётган маъмурий бино, умумий овқатланиш мажмуи, фельдшерлик-акушерлик пунктлари, клуб биноси ва бошқалар бор.

Объектларнинг бир қисми инвестиция киритиш ва қўшимча иш жойлари яратиш мажбуриятлари билан биргаликда сотилади.

Шунингдек, савдолар ташкилотчиси бўлган “Ko’chmas mulk savdo xizmati” томонидан “Глобалхимремстрой” МЧЖ балансида бўлган қиймати 1,27 млрд сўмлик 3 объект ҳам савдога қўйилди.

Савдоларда иштирок этишни истаган салоҳиятли инвесторлар корхона бошланғич баҳосининг камида 15% миқдорида гаров пули киритиши зарур.

$1 = 2363,47 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: