Ўзбекистоннинг Қашқадарёсида заъфарон етиштирилади

Дата: 18:36, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қашқадарёси вилоятида заъфарон плантацияларини барпо этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига яқинда қилган сафари давомида ўрмон фонди ерларида шифобахш ўсимликлар етиштириш лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Лойиҳага доирасида, жорий йилда Қашқадарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида заъфарон (шафран) плантациялари ташкил этиш бошланади.

Плантацияларнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг заъфарондан дори воситаси сифатида етиштириш ва озиқ-овқат зиравори сифатида экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: