Ўзбекистоннинг асосий инновацион ярмаркасида 400 атрофида янги ишланмалар тақдим этилади
Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил баҳорида ўтказиладиган VIII Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасига қатнашиш учун аризалар қабул қилиш якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ярмаркада қатнашиш учун 400дан зиёд аризалар қабул қилинди. Энди ҳар бир ишланма иқтисодиёт реал тармоғида талаб қилинганлик жиҳатидан тўлиқ экспертизадан ўтади. Танлов комиссияси таркибига турли вазирлик ва муассасалар, товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилари республика бирлашмалари, жамоатчилик ташкилотларининг вакиллари киради”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Фан ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш қўмитаси матбуот хизматида.