Ўзбекистоннинг асосий кутубхонаси ходимлари ишоралар тилини ўрганишди

Дата: 15:34, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий кутубхонасининг бирқатор ходимлари икки ой давомида имо-ишоралар тилини ўрганишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўқув курслари кутубхонанинг БМТ “Ўзбекистонда ижтимоий инновациялар ва кўнгиллилик” лойиҳаси ҳамкорлиги доирасида ташкил этилди.
Лойиҳа мутахассисларининг айтишларича, ишоралар тилини билиш кутубхона ходимларига эшитиш нуқсони туфайли ногирон бўлган ўқувчилар билан мулоқаот қилишда ёрдам беради.
Курслар ўқувчилари дактилология – нутқ тилини ўргандилар, амалиётда маълум мавзулар бўйича мулоқот уқувларини ривожлантирдилар.
Имконияти чегараланган кишиларни кутубхона хизматларидан тўлиқ фойдаланишни кенгайтириш мақсадларида кутубхонада аудиокитоблар яратиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда ушбу масаланинг техник жиҳатлари кўриб чиқилмоқда.
“Ўзбекистонда ижтимоий инновациялар ва кўнгиллилик” лойиҳаси БМТ Тараққиёт Дастури ва БМТ Кўнгиллилар Дастурининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: