Ўзбекистоннинг қатор туристик компаниялари ёшлар учун экскурсиялар ишлаб чиқадилар

Дата: 07:07, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонннинг қатор туристик компаниялари мактаб, коллеж ва ОТМ талабалари учун тарихий меъморий жойлар ва тарихий шахслар билан боғлиқ экскурсиялар ишлаб чиқадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар қилишларича, ушбу туристик маршрутлардан кўзланган мақсад ёшларни мамлакатнинг бой тарихи билан таништириш, уларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш ва мустаҳкамлашдан иборат.

Ушбу ишлар “ 2016 йилда Ўзбекистон Республикасида давлат ёшлар сиёсатини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирлар” дастурини амалга ошириш мақсадида олиб борилмоқда.

Ички туристларга хизмат қилиш тажрибасига эга бўлган хусусий сайёҳлик компаниялари янги маршрутларни ишлаб чиқиш ва уларга хизмат қилишга жалб қилинмоқда.

Юқоридаги йўналишдаги саёҳатларни ишлаб чиқиш учун номзодлар йўналишга ёзги пайтда хизмат кўрсатиш учун етарли даражада мутахассисларга эга бўлишлари зарур.

Шунингдек, ишлаб чиқилган йўналишлар ҳақидаги маълумотларни таълим муассасаларида кенг тарқатиш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: