Ўзбекистоннинг автотранспорт воситалари Хитой ҳудудида юк ташиши мумкин

Дата: 16:40, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг автотранспорт воситалари Хитой ҳудуди бўйлаб юк ташувларини амалга ошириши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бу ҳақидаги келишувга 23 январ куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси халқаро автомобиль юк ташувлари бўйича экспертларининг биринчи йиғилишида эришилди.

Муассаса маълумотларига кўра, хитой делегацияси билан икки томонлама учрашув доирасида икки мамлакат ўртасида халқаро автомобиль ташувларини амалга ошириш учун рухсатнома бланкларини ўзаро алмашиш тўғрисида келишувга эришилди. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида халқаро автомобиль ташувларини амалга ошириш учун катта имкониятлар яратишга ўзаро қизиқиш қайд этилди.

Миллий автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси транспорт воситалари Хитой Халқ Республикаси ҳудуди орқали товарларни чекловларсиз ташиши мумкинлиги ҳақида келишувга эришилди.

Тадбирлар натижасида йиғилиш протоколи имзоланди.

Сурат манбаи: http://gruzavtoperevozki.ru/pravila-perevozki-gruzov

Янгилик билан ўртоқлашиш: