Ўзбекистоннинг барча акционерлик жамиятлари халқаро стандартлар бўйича ҳисоботлар эълон қилиш ва аудит ўтказишга ўтадилар
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – 2015-2018 йилларда Ўзбекистоннинг барча акционерлик жамиятлари халқаро стандартлар бўйича йиллик молия ҳисоботлари эълон қилиш ва ташқи аудит ўтказиш тартибига ўтадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Акционерлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси 2015 йил 1 июлга қадар акционерлик жамиятларининг халқаро стандартлар бўйича йиллик молия ҳисоботларини эълон қилиш графигини тасдиқлайди”, – дейилади хужжат матнида.
Эслатиб ўтамизки, мазкур қарор давлат раҳбари томонидан ўтган ҳафта охирида имзоланган эди.


