Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 20 июнидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида (ОТМ) қабул комиссиялари иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хужжатларни қабул қилиш 20 июл кунига қадар давом этади. Қабул комиссиялари соат 9:00дан 18:00гача ишлайди. ОТМ ҳужжат топширишни истаган абитуриент қабул комиссиясига ўқув юрти ректори номига ариза, ўрта, ўрта-махсус касб-таълими ҳақида ҳужжатнинг асл нусхаси, 086/У шаклдаги тиббий маълумотнома, паспорт нусхаси, 3,5×4,5 ҳажмда 6 фотосурат топширади. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этишлари зарур бўлади. Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатади. Абитуриентлар томонидан юқоридаги ҳужжатлар топширилганда қабул комиссияси уни қабул қилмасликка ҳақли эмас. Абитуриентлар ОЎМ ўқийдиган тилларида тест синовлари топширадилар. Тест синовлари 1 август куни бўлиб ўтади”, – деб таъкидланади Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг матбуот релизида.
Эслатиб ўтамизки, 2014/2015 ўқув йилида ўзбек ОТМ бакалавриатга 56,907 минг киши, магистратурага 5 минг кишини қабул қилган эди.