Ўзбекистоннинг барча тўрт сиёсий партиялари сайловда иштирок этиш учун имзо йиғишни бошладилар

Дата: 17:48, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) сиёсий партиялар вакилларига сайловчилар имзоларини йиғиш учун имзо варақаларини берди. Ушбу иш сиёсий партияларнинг Олий Мажлиси (парламента) Қонунчилик (қуйи) палатасига сайловларда иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадларида ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МСК асосланган ҳолда.

“Мамлакатда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси парламент сайловида иштирок этиш истагини билдирдилар” - деб қайд этилади МКС хабарида.

Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинадиган кундан камида тўрт ой олдин рўйхатга олинган сиёсий партиялар депутатликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Сиёсий партия сайловда уни қўллаб-қувватлайдиган сайловчиларнинг камида 40 мингта имзосини тўплаши зарур. Бунда мамлакатимизнинг битта маъмурий-ҳудудий тузилмасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳрида тўпланган имзолар сони талаб этилган имзолар сонининг 8% ошмаслиги белгиланган.

Илгари сайловларда қатнашиш учун сиёсий партиялар МСКга тегишли хужжатларни 12 октябргача тақдим этиши зарурлиги хабар қилинган эди. Номзодлар кўрсатиш 17 октябрда бошланиб, 6 ноябрда тугалланади. Номзодларни рўйхатга олиш учун хужжатлар қабул қилиш 9 ноябрда тўхтатилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2005 йилдан бери иккипалатали парламент амал қилиб келади. Қонунчилик палатасида доимий равишда 2009 йилда тўрт партия ва Экологик ҳаракатдан сайланган 150 депутат ишлайди. Юқори палата – Сенатда 100 депутат фаолият юритиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 6 кишидан сайланади. Бундан ташқари, яна 16 депутат мамлакатнинг обрўли кишилари орасидан шахсан президент томонидан тайинланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: