Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар учун махсус “Startup-ҳафталик”лар ўтказилади

Дата: 15:03, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Июннинг биринчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бизнес ғояларини саралаш бўйича “Стартап-ҳафталик”лар ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Битирувчилар “Startup-ҳафталик”ларда тижорат банклари ва салоҳиятли инвесторлар, давлат ҳокимияти органлари вакилларига ўз лойиҳаларини намойиш этиш имкониятига эга бўладилар. Бу уларга ўз бизнесини бошлаш учун барча ёрдам ва кўмакни олишга имкон беради”, - деб таъкидлашди Меҳнат вазирлиги матбуот хизматида.

Тижорат банклари ва салоҳиятли инвесторлар бўлажак тадбиркорларнинг танлаб олинган лойиҳалари якунлари бўйича молиялаштиришни бошлаш ва шартномалар тузиш юзасидан ишчи учрашувлари ўтказадилар.

Шунингдек, энг яхши лйойиҳалар ташаббусчиларига қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар топшириш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: