Ўзбекистоннинг барча вилоятларида Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ташкил этилади

Дата: 14:20, 16-04-2018.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг барча вилоятларида юридик коллежлар ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вазирликнинг Телеграм-каналига таянган ҳолда.

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Юридик коллежларнинг фаолиянини мувофиқлаштириш Тошкент давлат юридик университети зммасига юклатилган. Бундан ташқари, мазкур ОТМ коллежларга амалий, ахборот-ресурслари ва кадрлар жиҳатдан ҳам кўмаклашади.

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади. Янги ўқув муассасалари зарур ўқув техникалар ва материаллари билан бюджет маблағлари, шунингдек, Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги юридик коллежларга қабул квоталарини белгилайди.

Сурат манбаи: https://orexca.com/rus/tashkent_historical_buildings.shtml

Янгилик билан ўртоқлашиш: