Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ҳаво 35 даражагача қизиши кутилмоқда

Дата: 12:37, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ҳаво 35 даражагача қизиши, ҳатто кечалари 20 даражагача чиқиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 27-29° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ. Кундузи 30-35° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ атрофида, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: