Ўзбекистоннинг беш фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди
Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Боткент вилоятида Ўзбекистоннинг беш фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди. Бу ҳақида КирТАГ ўтган шанба куни хабар қилди.
“2016 йилнинг 10 июнида Боткент вилоятининг Қадамжой туманидаги Пилдирак пунктида Айдаркен чегара отряди чегарачилари Ўзбекистон фуқароларини давлат чегарасини бузишга уринганлик учун қўлга олдилар”, - дейилади Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабарида.
Ўзбекистоннинг беш фуқароси қирғиз-ўзбек чегарасини Ўзбекистондан Қирғизистонга қараб ўтиш пунктидан ташқарида кесиб ўтишга ҳаракат қилганлар.
Қўлга олинганлар тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин ҚР ДМХҚ ҳудудий бўлинмаси ҳодимларига топширилган.