Ўзбекистоннинг “Бинокор” клуби 2020 йилга қадар КҲЛга аъзо бўлиш учун ариза топширмоқчи
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг “Бинокор” клуби 2020 йилгача Континентал хоккей лигасида (КХЛ) иштирок этиш учун ариза беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу ҳақида ТАССга тошкент клубининг директор ва асосчиси Абдумажид Носиров баён қилди.
“Бизнинг ҳамкорлар ва ҳомийларимиз – Eriell компанияси – катта дастур яратиб, бизга клюшкалар ва бошқа кўп нарсаларни олиб келишди, - деди у. - Улар Ўзбекистон терма жамоасининг тиклашдан ташқари муз саройи битганга қадар икки йил ичида жамоани КХЛда киритишни мақсад қилиб қўйишди. Сарой 14 минг ўринга мўлжалланган бўлади, ўйлайманки, қурилиш 2019 йилда якунланади. Биз ҳозирда Америкада ва КХЛда ўйнаётган хоккейчилар ичидан жамоани шакллантирмоқчимиз, уларни Ватанга қайтарамиз”.
Носиров ҳозирча жамоа фақат ҳаваскор турнирларида иштирок этаётганини таъкидлади.
“Албатта, 2020 йилгача КҲЛга кириш режамиз бор, ҳатто бу орзу. Ҳозирча биз фақат ҳаваскор турнирларида иштирок этмоқдамиз, лекин ривожланишда давом этяпмиз. Мактабимизда 100 дан ортиқ бола шуғулланмоқда”, - деди яна у.
Ўзбекистондаги хоккей клуби 1971 йилда “Спартак” номи билан ташкил этилган. 2 йилдан кейин унинг номи “Бинокор” деб ўзгартирилган. Жамоа иккинчи лиганинг Шарқий ҳудудида, шунингдек, ССРИ чемпионатининг биринчи лигасида ўйнаган.
Клуб 2013 йилда қайта тикланди ва биринчи пайтлар “Бостон Бруинс” Миллий хоккей лигасида (МХЛ) қатнашди. Худди шу йили хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати қайта тикланди ва 2014 йилда номаълум сабабларга кўра тўхтатилди.