Ўзбекистоннинг бирданига уч шаҳрида IT-технологиялар кўргазмалари бўлиб ўтади
Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 24-26 сентябр кунлари Ўзбекистоннинг бирданига уч шаҳри - Тошкент, Урганч ва Гулистонда ICTExpo 2014 – Ахборот технологиялари миллий кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир ташкилий қўмитасидан хабар қилишларича, кўргазма иш кунлари видеокўприк ташкил этилиб, унинг ёрдамида ҳар уч шаҳарлардаги экспонатлар билан танишиб чиқиш мумкин бўлади.
Тадбирда 80 зиёд компаниялар ахборот технологиялари ва хизматлари соҳаларида мавжуд замонавий технология ва ечимларни тақдим этадилар. Улар орасида маҳаллий ва халқаро мобил алоқа компаниялари, тизим интеграторлари, дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар, алоқа хизматлари, маълумотлар узатиш провайдерлари ва бошқалар бор.
Шунингек, кўргазма стендларида телекоммуникацион ва симли технологиялар, симсиз телекоммуникациялар, телекоммуникация тармоқларини қуриш ва эксплуатация қилишга доир ечимларни ҳам кўриш мумкин бўлади.