Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Дюссельдорфдаги халқаро турнирдаги иштирокини бошлайди

Дата: 14:33, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – ATP туркумга кирувчи “Dusseldorf Open” халқаро турнирининг малакавий ўйинлари бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин турнирининг яккалик баҳсларида бош соврин учун кураш олиб боради. Мукофот жамғармаси 426.605 еврони ташкил қилган мазкур халқаро турнирнинг дастлабки босқичида Денис Истомин финляндиялик дунёнинг 51-ракеткаси Яркко Ниеминен билан баҳс юритади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизматида.
Илгари теннисчилар атига уч маротаба учрашишган, лекин барча баҳсларда ғалаба Яркко Ниеминен томонида бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: