Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Indian Wells Masters турнирининг иккинчи доирасида жаҳоннинг 16-ракеткасига бой берди
Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Indian Wells Masters турнирининг иккинчи доирасида жаҳоннинг 16-ракеткаси испаниялик Роберто Баутиста-Агутга 4:6, 3:6 ҳисобларида ютқазди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Турнир расмий жадвалига мувофиқ, мусобақанинг биринчи доирасида 28 ёшли ўзбек теннисчиси қийин кўчган баҳсда америкалик Остин Крайчекни 7:6, 6:4 ҳисобларида енган эди.
Эртага, 17 мартда, ўзбек теннисчисининг рақиби жаҳоннинг 58-ракеткаси америкалик Жек Сокка қарши майдонга тушади.
Википедия маълумотларига кўра, Indian Wells Masters турнири АШҚнинг Калифорния штатидаги унча катта бўлмаган Индиан-Уэллс шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасидаги анъанавий йирик теннис турниридир.
Ҳозирда BNP Paribas француз банк ширкати (Standard & Poor's маълумотларига кўра жаҳоннинг олти энг кучли банкларидан бири, Европада етакчи) номи билан аталувчи турнир 1974 йилги мавсум олдидан калифорниянинг Тусон шаҳрида асос солинган ва аввалбошда эркаклар Гран-приси мусобақаси сифатида ўтказилар эди.
1989 йилда мусобақа аёллар турнири билан тўлдирилди, лекин 1996 йилга қадар турнир икки босқичда: олдин аёллар турнири, кейин эркаклар мусобақаси шаклида ўтказилган.


