Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Монпельедаги АТР турнири ғолибига ютқазиб қўйди

Дата: 15:09, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин чоракфиналда Монпельедаги АТР Open Sud de France турнирининг бўлажак ғолиби француз Ришар Гаскега 3:6, 4:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бошқа бир чоракфинал мусобақасида яна бир француз теннисчиси Гаэль Монфис бельгиялик Стив Дарсисни 4:6, 6:2 ва 6:3 ҳисобладарида енгди.

Яримфиналда Гаске Монфисни, поляк Ежи Янович эса қийин кечган учрашувда португалиялик Жоао Соузани мағлуб этди.

Лекин мусобақа финали кутилганидек, қизиқарли бўлмади. Гаске биринчи сетда 3:0 ҳисобида енгаётган маҳалда Янович ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: