Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Мюнхендаги АТР турнирини омадсиз бошлади
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Мюнхендаги АТР турнирини омадсиз бошлади ва чех Лукаш Росолга 7:6, 4:6 ва 6:7 ҳисобларида енгилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳозирда ўзбекистонлик спортчи Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) рейтингида 73-ўринда, чех эса 65-поғонада.
Собиқ Иттифоқ спортчиларидан биринчи раундда россиялик Михаил Южный ҳам омадсиз қатнашиб, бразилиялик Томаш Беллуччини ютолмади, қозоғистонлик Михаил Кукушкин ва россиялик Евгений Донской кортга бир бирларига қарши чиқадилар.
Турнир етакчилари орасида дунёнинг 13- ракеткаси бельгиялик Давид Гоффен ва жаҳоннинг 14-ракеткаси француз Гаэль Монфислар бор.
Эслатиб ўтамизки, Бавария Халқаро чемпионати – эркаклар профессионал халқаро теннис турнири бўлиб, Мюнхенда (Германия) тупроқли очиқ кортларда ўтказилади. 2009 йилдан бери у ATP 250 сериясига кириб, соврин жамғармаси 439 минг еврога тенг. Турнирда яккаликда 28 иштирокчи ва 16 жуфтлик қатнашади.