Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ПТА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди

Дата: 16:51, 10-11-2014.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Профессионал теннисчилар ассоцицияси (ПТА) рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ПТАнинг янгиланган рейтинги ва Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) рейтинги Rusbiathlon.ru сайтида эълон қилинган.

10 ноябр ҳолатига келиб, Денис Истомин 850 очко билан 48-ўринни сақлаб қолди.

Ундан юқорида люксембурглик Жиль Мюллер (46 ва 855) ва россиялик Михаил Южныйлар (47 ва 850) бормоқда. Ўзбекистонликдан қуйида эса австралиялик теннисчи Ллейтон Хьюитт (49 ва 845) ва испан теннисчиси Пабло Каррено-Бусталар (50 ва 841) жойлашишган.

ПТА рейтингининг биринчи учталиги ўзгаргани йўқ: серб Новак Жокович (1 ва 10010), швейцар Рожер Федерер (2 ва 8700) ва испан Рафаэль Надаль (3 ва 6835).

Янгилик билан ўртоқлашиш: