Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Франция очиқ чемпионатининг учинчи доирасига чиқа олмади

Дата: 12:37, 30-05-2014.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин немис теннисчиси Филипп Кольшрайберга мағлуб бўлиб, Франция очиқ чемпионатининг учинчи доирасига чиқа олмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Баҳс айниқса Истомин тай-брейккача борган иккинчи сетда қизғин кечди. Лекин биринчи ва учинчи сетларда Кольшрайбер осонлик билан ғалаба қилди.
Рақиблар майдонда бир минут кам икки соат ўтказишди. Бу вақт орасида Кольшрайбер 6 брейк қилиб, 4 эйс ҳамда тўп узатишда иккита жуфт хато қилди. Истомин эса, ўз навбатида, 2та брейк ва 1 эйсга эришди.
Натижада ҳисоб 6/3, 7/6 ва 6/2 ҳолатида немис теннисчиси фойдасига ҳал бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: