Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Индиан-Уэллсдаги турнирнинг биринчи доирасида америкалик теннисчи билан учрашади

Дата: 13:03, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Индиан-Уэллсдаги турнирнинг биринчи доирасида америкалик теннисчи Крайчек билан учрашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу нуфузли турнирнинг расмий жадвалига мувофиқ, учрашув бугун 13 мартда АҚШ маҳаллий вақти билан соат 21.00да бўлиб ўтади. Агар буни тошкент вақти билан ҳисобласак, Истомин ва Крайчек эртага эрталаб соат 9.00да кортга тушадилар.

28-ёшли ўзбек теннисчиси АТР рейтингида 65-ўринни эгаллаб турибди, унинг рақиби 24 ёшли америкалик теннисчи эса 141-ўринда.

Бу теннисчилар олдин умуман учрашмаганлар.

Википедия маълумотларига кўра, Indian Wells Masters турнири АШҚнинг Калифорния штатидаги унча катта бўлмаган Индиан-Уэллс шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасидаги анъанавий йирик теннис турниридир.

Ҳозирда BNP Paribas француз банк ширкати (Standard & Poor's маълумотларига кўра жаҳоннинг олти энг кучли банкларидан бири, Европада етакчи) номи билан аталувчи турнир 1974 йилги мавсум олдидан калифорниянинг Тусон шаҳрида асос солинган ва аввалбошда эркаклар Гран-приси мусобақаси сифатида ўтказилар эди.

1989 йилда мусобақа аёллар турнири билан тўлдирилди, лекин 1996 йилга қадар турнир икки босқичда: олдин аёллар турнири, кейин эркаклар мусобақаси шаклида ўтказилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: