Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Роттердамдаги АТР турнири илк доирасидан ўта олмади

Дата: 11:44, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси 29 ёшли Денис Истомин Роттердамдаги АТР турнири илк доирасидан ўта олмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бошланғич учрашувда у дунёнинг 13-ракеткаси бўлган 23 ёшли хорват Марин Чиличга 6 (5):7 (7) ва 4:6 ҳисобларида ютқазди. Ҳозирда Денис АТР рейтингида 65-поғонада.

Жаҳонннинг 10- ракеткаси бўлган 29 ёшли француз Ришар Гаске жадвалнинг юқори қисмидан энг қулай ҳолатда турибди.

Ўзбекистонннинг энг кучли теннисчиси учун 2016 йил унча омадли келмади. Бундан олдинроқ у Австралия очиқ чемпионатида корт мезбони 16 рақамда ўйнаётган Бернард Томичга ютқазган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: