Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўйинида хавотирли тамойил пайдо бўлди

Дата: 11:08, 14-03-2016.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси 29 ёшли Денис Истоминнинг ўйинида хавотирли тамойил пайдо бўлди. Гап шундаки, у Индиан-Уэллсдаги АТР турнирининг биринчи доирасида 23 ёшли америкалик Денис Кудлега 3:6, 6:2, 1:6 ҳисобларида ютқазди ва 2016 йил бошидан бери нуфузли мусобақаларнинг биринчи доирасида чиқиб кетиш анъанасини давом эттирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Истомин АТР рейтингининг 73-поғонаси, Кудла эса 66-ўрнида бормоқда.

Ушбу ғалабадан кейин америкалик ўзбек спортчиси билан шахсий учрашувларини ғалаба билан бошлади.

Айни пайтда турнир етакчиси бўлган дунёнинг биринчи ракеткаси серб Новак Жокович иккинчи доирада америкалик Бьорн Фратанджело устидан уч сетда ғалаба қилди, жаҳоннинг иккинчи ракеткаси британиялик Энди Маррей эса испан спортчиси Марсел Гранольерсни икки сетда енгди.

Эслатиб ўтамизки, Indian Wells Masters – профессионал теннис турнири бўлиб, март ойида Индиан-Уэллсда (АҚШ) маҳаллий Indian Wells Tennis Garden қаттиқ кортларида ўтказилади. 2009 йилдан бери $5,3 млн совринли эркаклар турнири ATP Masters 1000 сериясига киради. Унда яккаликда 96 иштирокчи ва жуфтликда 32 жуфтлик иштирок этади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: