Ўзбекистоннинг бош арчаси 28 декабрда очилади

Дата: 15:28, 24-12-2015.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 28 декабрда Тошкент марказидаги Мустақиллик майдонида Янги йилга бағишланган байрам тадбирлари бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мамлакатниг бош арчасининг баландлиги 26 метрни ташкил қилади, у 1400 ўйинчоқ ва чироқлар билан безатилади. Анъанага кўра, шу ернинг ўзида деярли 40 савдо расталари жойлашади. Томошалар таниқли артистлар ва театрлаштирилган саҳналар билан бойитилади”, - деб таъкидлашди пойтахт маъмуриятида.

Бундан ташқари, шаҳарнинг яна икки жойида ҳам арчалар ўрнатилади. Мустақиллик майдонидан ташқари Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison elektroniks” корхонаси олди майдони ва Тошкент Цирки олдидаги “Хадра” майдонида ҳам байрам арчалари очилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: