Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида Зарафшон дарёси устидан ўтувчи кўприк реконструкцияси якунланди

Дата: 13:53, 04-12-2014.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида Зарафшон дарёсининг эски ўзани устидан ўтувчи Галаосиё-Ромитан давлат аҳамиятидаги йўл участкасидаги кўприк реконструкцияси якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижада кўприк кенглиги икки бараварга кенгайтирилди ва деярли 24 метрга етказилди. Кўприкнинг ҳар икки томонидан пиёдалар йўлакчалари қилиниб, ёритқичлар ўрнатилди. Эндиликда кўприкдаги автомобиллар ва пиёдаларнинг хавфсизлик даражаси замонавий халқаро стандартларга мос келади”, – деб таъкидлашди “Ўзавтойул” ДАК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: