Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси тайинланди

Дата: 15:56, 31-07-2017.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Дипломат Алишер Шайхов Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги элчи 28 июлда Лондонга жўнаб кетди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. Маълумки, бундан олдин у Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини бошқариб келаётган эди”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.

Шайхов узоқ йиллар давомида қатор вазирлик ва муассасаларда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. 1994-1995 йилларда ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари, 1995-1996 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолият департаменти бошлиғи бўлган.

1996-1998 йилларда ГФР ва Австрияда элчи, ЕХҲТда Ўзбекистон миссиясининг бошлиғи, 1998-2001 йилларда Японияда элчи бўлиб ишлаган.

2001-2004 Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларида элчиси бўлган, Европа ҳамжамиятида Ўзбекистон миссиясининг бошлиғи, НАТО қошида Ўзбекистон миссиясининг бошлиғи лавозимларида ҳам хизмат қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: