Ўзбекистоннинг бюджет ташкилотларига ЎзРТХАБ ахборот порталининг имкониятлари намойиш этилди

Дата: 13:53, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Яқинда Молия вазирлигининг Ғазначилигида Тошкент шаҳри йирик бюджет ташкилотларининг “Ўзбек Республика Товар хом-ашё биржаси” (ЎзРТХАБ) АЖ вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинарда 80 зиёд бюджет ташкилотлари вакилларига ЎзРТХАБ ахборот порталидаги мижозларнинг шахсий кабинетидаги қўшимча имкониятлар намойиш этилди. Ушбу янги хизматлар жорий йилнинг сентябр ойи охирига келиб ишга туширилади.

Шунингдек, давлат харидлари бўйича электрон савдолар ташкил этиш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: