Ўзбекистоннинг элчиси Малайзия Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Дата: 13:27, 06-07-2018.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Куни кеча, 5-июл куни Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчиси Равшан Усмонов Куала-Лумпур шаҳридаги “Истана Негара” саройида Қирол Султон Муҳаммад V-га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Малайзия раҳбари Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, бутун дунёга машҳур алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий асарларига қизиқ билдирди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, “Малайзия 1992-йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилган вақтдан буён Ўзбекистон билан илиқ ва дўстона муносабатларни юқори баҳолайди, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар кенгайишини қўллаб-қувватлайди ҳамда ўзаро манфат ва ҳурматга асосланган ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солмоқда”.

Сурат манбаи: http://www.ion.ir/News/156012.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: