Ўзбекистоннинг элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Дата: 12:38, 06-11-2015.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фурқат Сидиқов Покистон раҳбарининг Исломободдаги “Айвони Садр” расмий қароргоҳида Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Хусайнга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради ўзбек ТИВ матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида М.Хусайн Покистоннинг Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорлигини, аввало икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини кенгайтириш масалаларини чуқурлаштириш истиқболларига тўхталиб ўтди”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Покистон етакчиси иккитомонлама парламентлараро ва ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам қизиқиш билдирди.

Эслатиб ўтамизки, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Риаз Хусайн Бухорийдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: