Ўзбекистоннинг энг йирик алоқа оператори банклар учун марказлашган симсиз тармоқни ишлаб чиқди

Дата: 14:37, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Beeline савдо белгиси остида ишловчи Ўзбекистоннинг энг йирик Unitel алоқа оператори Марказий банк ва республиканинг бошқа банклари ҳамда кредит ташкилотлари ўртасида ягона тармоқни ишлаб чиқиш лойиҳасини якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ) компания матбуот релизига асосланган ҳолда.

“Бугунда тармоқ 40 яқин банклар, уларнинг филиаллари ва кредит ташкилотларини бирлаштирган. Мазкур тармоқ банкларни, уларнинг филиалларини ва кредит ташкилотларни ягона тармоққа бирлаштириб, уларга узоқ вилоятлардаги бўлинмалар билан симсиз уяли GSM-алоқани таъминлашга, шунингдек, Ягона процессинг маркази ва бошқа ташкилотлар билан алоқани йўлга қўйишга имкон беради. Ҳозирда Beeline ягона тармоқни кенгайтириш ва ушбу йўналишда хизматларни ривожлантириш устида ишлашда давом этмоқда” – дейилади оператор хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Beeline абонентлари сони 2014 йилнинг муқобил даврига солиштирганда (10,593 млн) 2% қисқариб, 10,356 млн кишини ташкил этди.

Unitel – Vimpelcom Ltd ОАЖ шўъба компанияси бўлиб, 2006 йил сентябрдан бери Ўзбекистон ҳудудида Beeline савдо белгиси остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади. Бугунда Unitel республиканинг энг йирик операторларидан саналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: