Ўзбекистоннинг энг йирик алоқа оператори Давлат алоқа инспекцияси хабарига изоҳ берди

Дата: 15:26, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишловчи мамлакатнинг энг йирик алоқа оператори Unitel Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат инспекцияси хабарига изоҳ берди. Бу ҳақида сешанба куни маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.

“Beeline Ўзбекистон бозорига чиққан пайтдан буён тармоқ назоратчилари билан конструктив ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз. Бу, ўз навбатида, ҳам компания, ҳам республика телеком тармоғи ривожига ҳисса қўшади. Биз Инспекциядан ишимизни доимий кузатгани ва абонентлик хизматлари сифатини оширишга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлари учун мамнунмиз. Бу бизга камчиликларни бартараф қилиб, жараёнларни такомиллаштиришга имкон беради”, - деб таъкидланади Unitel матбуот котиби Резида Эрдманнинг изоҳида.

Унинг сўзларига кўра, назорат қилувчи органнинг берган маълумотлари кейинги ярим йил ичида содир бўлган бир неча ҳолатга тегишли.

“www.gis.uz сайтида 8 июн куни эълон қилинган хабарга келсак, унда гап сўнгги ярим йил ичида юз берган бир неча ҳолатлар ҳақида боради. Матнда гап Қашқадарё вилоятида қонунийлаштириш жараёни якунлангунча ишлаган иккита база станцияси ҳақида бормоқда. Инспекция томонидан ўз вақтида берилган танбеҳдан кейин биз томонимиздан зарур чоралар кўрилди, ва натижада ушбу 2 базавий станция учун Unitel компаниясига рухсатнома 20 март куниёқ, яъни бундан 2,5 ой олдин берилган. Хабарда келтирилган Самарқанд вилоятидаги учта радиореле станцияси эса кўрсатмага мувофиқ 4 июн куни ўчирилган”, – деди Резида Эрдман.

Айни пайтда у пойтахтнинг Олмазор туманидаги жиддий аварияни бартараф қилиш учун компания ходимлари оператив равишда ишлаган деб ҳисоблайди.

“Кейин матнда 2015 йил 12 феврал куни овозли хизматлар сифатининг ёмонлашувига олиб келган Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги авария ҳолати 11.39 дан 12.27 гача давом этгани келтирилади. Бошқача айтганда ушбу жиддий авария компания мутахассислари томонидан атиги 48 дақиқа ичида бартараф этилди. Биз юқоридаги ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз ва компания ходимлари тезкор ишлаган деб ҳисоблаймиз”, - деди матбуот котиби.

Шунингдек, у Инспекция инспекция томонидан 2015 йил январ-май ойларида абонентларнинг шикоятлари кўпайгани таъкидлангани қайд этилиб, бироқ аниқ рақамлар келтирилмагани ҳақида айтиб ўтди. Компания маълум қилишича, жорий йилнинг дастлабки ойида 50 тадан кам шикоят келиб тушган ва бу ҳақиқатан ҳам ўтган йилгидан кўпроқ кўрсаткич ҳисобланади. Уларнинг бари қайта ишланиб, жавоб берилган, компания абонентлар билан конструктив мулоқот юритишга ҳаракат қилади.

Бундан ташқари, у яқин орада Unitel назорат қилувчи органга расмий жавоб йўллаши ҳақида ҳам маълум қилди.

“2006 йилдан буён Ўзбекистонга 1 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритдик ва келажакда тармоқни ривожлантириш учун сармоя киритишда давом этишини, бунда инспекциянинг кўмагидан умид қиламиз ва яқин орада расмий жавоб йўллаймиз” - деб таъкидлади Unitel матбуот котиби.

Эслатиб ўтамизки, кеча Давлат алоқа инспецияси сайтида Unitel томонидан Ўзбекистон қонучилик хужжатлари меъёрларининг бузилиши содир этилгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Unitel – Vimpelcom Ltd ОАЖнинг шўъба корхонаси бўлиб, 2006 йил сентябрдан бери Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишлайди. Бугунда Unitel  республикадаги энг йирк алоқа операторидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: