Ўзбекистоннинг энг йирик банки 2014 йил 1 чорагига якун ясади
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 2014 йил 1 чорагига якунларини сарҳисоб қилди. Унга мувофиқ, банк активлари миқдори 11,3 трлн сўмни ($4,97 млрд) ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биринчи чоракда Миллий банк 6,48 трлн сўмлик ($2,85 млрд) кредитлар берган, 509,51 млрд сўмлик ($224,25 млн) лизинг операциялари ўтказган. Чорак бошига келиб талаб қилиб олинадиган депозитлар миқдори 2,6 трлн сўмни ($1,15 млрд), омонатлар миқдори – 40,8 млрд сўмни, тезкор омонатлар миқдори – 540,48 млрд сўмни ташкил этган.
Биринчи чоракда банк 94,82 млрд сўмлик ($41,73 млн) соф даромад олган, соф фойда миқдори сал кам 38 млрд сўмни ($16,65 млн) ташкил этган. 2014 йилнинг 1 апрелига банкнинг тақсимланмаган даромади 116,9 млрд сўмга ($51,45 млн) тенг бўлган.