Ўзбекистоннинг энг йирик суғурта компанияси директори вазифасидан озод қилинди

Дата: 10:35, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ҳукумат қарори билан “Кафолат” давлат акционерлик суғурта компанясининг бош директори Икром Халимов вазифасидан озод қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу қарор Халимов бошқа ишга ўтиш истагини билдиргани муносабати билан қабул қилинди. Кузатув кенгаши қарори билан вақтинчалик бош директор вазифасини бажарувчи этиб компания бош директори ўринбосари Равшан Нарзуллаев тайинланди”, - деди суғурта компанясидаги манба.
“Кафолат” давлат акционерлик суғурта компанияси 1997 йилда ҳукумат қарори билан ташкил этилган. Унинг низом жамғармаси миқдори 8,4 млн еврога тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: