Ўзбекистоннинг энг йирик суғурта компанияси пойтахтинг уч туманида янги бўлимлар очди

Дата: 16:10, 19-06-2015.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекинвест” Миллий экспорт-импорт суғурта компанияси пойтахтинг уч туманида янги бўлимлар очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания ахборот хизмати маълумотларига кўра, янги бўлимлар шу ойда Сергели, Шайхантоҳур ва Мирзо-Улуғбек туманларида очилган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда компания 12 млрд сўмдан зиёд суғурта қапламалари тўлаб берди.

Суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича VIII Тошкент халқаро форуми доирасида “Ўзбекинвест” компанияси “Йилнинг энг яхши суғурта компанияси” номинациясида “Олтин соябон” жамоатчилик мукофотини олди.

Бугунда мазкур энг йирик ўзбек суғуртачисининг ҳудудий тармоғи 14 ҳудудий филиал, мамлакат вилоятларида жойлашган 129 суғурта бўлинмаларидан иборат. Компания 100 зиёд суғурта хизматлари кўрсатади.

$1 = 2546,22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: