Ўзбекистоннинг энг йирик суғурта компанияси томонидан болалар учун суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилди

Дата: 12:12, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – “Ўзбекинвест” Миллий экспорт-импорт суғурта компанияси томонидан 3 янги маҳсулот ишлаб чиқилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекинвест”нинг суғурта маркази маълумотларига кўра, булар “Она ва бола”, “Соғлом бола” ва “Ғамхўр ота-оналар” каби суғурта маҳсулотларидир.

Бу суғурта маҳсулотларидан кўзланган мақсад болаларга суғурта ҳимояси тақдим этишдир.

Биринчи полис бўйича 50 ёшгача бўлган она ва унинг 14 ёшдан ошмаган болаларини суғурта қилиш мумкин, иккинчи полис эса 3 ёшдан 14 ёшгача болаларга, учинчи полис 4 ёшдан 14 ёшгача болаларга суғурта ҳимояси беради.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекинвест”нинг миссияси Ўзбекистонда суғурта соҳасини самарали ва амалда ишловчи суғурта механизмларини жорий қилиш йўли билан ривожлантиришдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: