Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди

Дата: 10:04, 23-08-2014.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Сурхандарё вилоятининг маъмурий маркази – Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳри «Амир Темур» ордени билан мукофотлансин”, - дейилади Ўзбекистон раҳбари фармонида.

Эслатиб ўтамизки, “Амир Темур” ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган шахслар давлатчиликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳизматлари, ҳунармандчилик, илм, фан ва саньат ривожи, шу жумладан, ҳарбий санъатга қўшган катта ҳиссалари, шунингдек, халқлар ўртасида давлатлараро ҳамкорлик, тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашдаги алоҳида ҳиссалари учун мукофотланадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: