Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши БСТга аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин – АҚШ савдо вазири

Дата: 12:33, 24-10-2019.

Тошкент. 24 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлиши Бутунжаҳон савдо ташкилотига (БСТ) аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин, дея маълум қилди АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Вашингтондаги Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг бизнес-форумида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Бозор ислоҳотларининг энг муҳим мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг БСТга аъзо бўлишидир. Биз ушбу саъй-ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлаймиз ва ҳукуматнинг ташқи савдо режимидаги БТО меморандумидан олинган саволларга жавоб беришни орзиқиб кутамиз. Шу билан бирга, биз ўзбек ҳамкорларимизни янги келишувларнинг БСТга аъзо бўлишига таъсирини диққат билан кўриб чиқишга чақирамиз. Мисол учун, ҳозирда ЕОИИга қўшилиш БСТга кириш жараёнини мураккаблаштириши ва кенгайтириши мумкин", – деб қайд этди вазир.

Шунингдек, нутқ давомида У.Росс Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни: валюта сиёсатини либераллаштириш ва қолган валюта чекловларини бекор қилиш, шунингдек, қўшнилар билан муносабатларни йўлга қўйиш каби масалаларни олқишлади.

У.Росснинг фикрига кўра, мамлакатда "ҳали кўп иш қилиниши керак", масалан, жаҳон бизнес амалиётини божхона тартиб-таомилларида, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда, экспортчиларга, импортчиларга ва инвесторларга таъсир кўрсатадиган солиқ ва қоидаларда қабул қилиш. "Давлат харидлари тизимининг очиқлиги яна бир муҳим омилдир", – деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, илгари Россия Федерацияси кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқаётганини айтганди. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги 2030 йилгача республикани комплекс ривожлантириш концепциясини эълон қилди, шундан маълум бўлишича, 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон ЕОИИ билан эркин савдо зонаси тўғрисида битим тузишни режалаштирмоқда, сўнгра БСТга аъзо бўлиш ва Евроосиё Иттифоқига қўшилиш масаласи ишлаб чиқилади.

ЕОИИ бугунги кунда олти давлатни ўз ичига олади: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. Ташкилотга Тожикистон ҳам қўшилишни инкор қилмайди.

Сурат манбаи: iz.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: