Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий ҳудудларида 32 инвестлойиҳа амалга оширилди
Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 3 эркин иқтисоидий ҳудуд – “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” ЭИҲларининг ишига якун ясалиб, уларда 32 инвестлойиҳа амалга оширилгани маълум қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугунга келиб иқтисодий ҳудудларда умумий қиймати $300 млнлик 32 инвестлойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан бирга қиймати $123 млнлик янги 23 инвестлойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, 2009 йилда Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги илк эркин иқтисодий ҳудуд бўлган “Навоий” ЭИҲ ташкил этилган эди. 2012-2013 йилларда эса мамлакатда “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудлари очилди.
$1 = 2392,5 сўм


