Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий ҳудудларида қиймати $16,1 млнлик 5 инвестлойиҳалар якунланди

Дата: 14:32, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистонда ташкил этилган “Навоий”, “Жиззах” ва “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудларида қиймати $16,1 млнлик 5 инвестлойиҳалар якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Инвесторлар, айниқса, “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудида фаоллик кўрсатдилар. Бу ерда тикув машиналари, автомобиллар тормоз колодкалари, метизлар ва металл профиллар, полипропилен қувурлар, фитинг ва вентиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. “Навоий” эркин иқтисодий ҳудудида антибактериал ва вирусга қарши дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича завод фойдаланишга топширилди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил бошидан бери Ўзбекистон инвестиция дастури доирасида умумий қиймати $160,9 млн бўлган 63 лойиҳа реализация қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: