Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида 5 йил ичида 508 км қишлоқ йўллари таъмир қилинди

Дата: 08:54, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – 2009-2013 йилларда Фарғона вилоятида 508 км хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари таъмир қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2014 йилда Фарғона вилоятининг қишлоқ жойларида 118,7 км автомобиль йўллари ва шаҳар типидаги поселкаларда 42,5 км кўчалар қурилади.
Компания маълумотларига кўра, вилоятда жами 14,8 минг км ички автомобиль йўллари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: