Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида муаллифлик ҳуқуқларнинг бузилишига доир 54 ҳолат аниқланди

Дата: 12:32, 26-08-2014.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Фарғона водийси вилоятларида муаллифлик ҳуқуқларининг химоясига доир қонунчиликка риоя қилиш бўйича мониторинг натижасида 54 ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, мониторинг рейдлари бир ҳафта давомида ўтказилган. Энг кўп қонунбузарлик ҳолатлари Андижон вилоятида (30), Наманган (19) ва Фарғона (5) вилоятларида аниқланган.

Топилган ҳуқуқбузарлик бўйича маълумотлар чоралар кўриш учун тегишли давлат органларига йўлланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: