Ўзбекистоннинг Француз Республикаси бўйича янги элчиси Тошкентдан Парижга жўнаб кетди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Француз Республикаси бўйича янги элчиси Тошкентдан Парижга жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018-йилнинг 17-июл куни Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқуодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сардор Рустамбоев Тошкентдан Парижга жўнаб кетди”, - деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Рустамбоев бунга қадар ТИВнинг Глобал сиёсат ва хавфсизлик бўйича бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Сурат манбаи: http://franconaija.blogspot.com/2014/10/eiffel-tower-now-has-transparent-glass.html