Ўзбекистоннинг ИҲРТ рейтинги бўйича малакасини қайта кўриб чиқиш зарур

Дата: 18:13, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) рейтинги бўйича малакасини қайта кўриб чиқилиши зарур. Бу масала Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо (ТИАИСВ) вазири Элёр Ғаниев томонидан Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлисида кўтариб чиқилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, қўшма савдо операциялари ёки инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича самарали механизмни яратиш Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдоси ривожининг муҳим омилидир.

“Биз бу жойда АҚШ молия институтлари билан муносабатларимизни қайта тиклашнинг муҳимлигини кўряпмиз. Афсуски Ўзбекистоннинг ИҲРТ рейтинги бўйича малакаси билан боғлиқ муаммо мавжуд. Унда биз ҳамон 6-тоифага мансубмиз. Албатта, бу америка инвестициялари, америка импорти йўлидаги ғовдир, чунки молия таъминотисиз самарали савдо ҳақида гапириш қийин”, - деди Элёр Ғаниев томонидан Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлисида.

“Қизиғи шундаки, биз Хитой тараққиёт банки кредитларидан фойдаланган ҳолда Boeing америка самолётларини сотиб олаямиз. Ўзбекистоннинг 6-тоифага мансублиги эса қўшимча харакатлар туғдирмоқда. Чунки бу ҳолда суғурта қопламаси қиймати ошади. Бу америка банклари, жумладан, америка Эксимбанкининг кредитларини Ўзбекистон учун самарасиз қилади. Шу сабабли ушубу масаланинг муҳимлигига яна бир бор эътибор қаратамиз”, - деб таъкидлади у.

Олдин хабар берилгани каби, 1 февралда Тошкентда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси  йиғилиши бўлиб ўтди. АҚШ делегациясига АЎСП раиси Кэролин Лэмм бошчилик қилмоқда.

Маълумот ўрнида, 2016 йилдаги $453,8 млнлик товар айланмасининг $44,4 млнини экспорт, $409,4 млнини импорт ташкил қилди.

Ўзбекистонда америка капитали иштирокида 164 компания ишлаб турибди, Булардан 122 ҚК ва 42таси 100% хориж капитали иштирокида. Ўзбекистонда 29 америка компаниясининг ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: