Ўзбекистоннинг икки банкида “Нолга тенг Contact” акцияси бошланди

Дата: 11:03, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Давлат тижорат Халқ банки ва “Ҳамкорбанк” ОАТБ бўлимларида Contact пул ўтказиш тизимининг “Нолга тенг Contact” акцияси ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тўлов тизими матбуот хизмати маълумотларига кўра, акция жорий йилнинг 22 сентябрдан 15 декабрига қадар юқорида кўрсатилган банкларнинг барча бўлинмаларида давом этади. Акция шартларига кўра, Contact тизими орқали Россияга пул ўтказадиган ҳар бир мижозга комиссия суммасининг 100% миқдорида чегирма берилади.

Пул ўтказмасининг максимал миқдори 600 минг рубл ёки $20 мингга тенг.

Ўтказилган пулларни олувчи Contact тўлов тизимининг Россия ҳудудида жойлашган 14 мингдан зиёд пунктларидан исталган биридан олиши мимкин.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра резидентлар-жисмоний шахслар (шу жумладан, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар) ўз ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган маблағларни хориждаги жисмоний шахслар ҳисоб рақамларига бошқа валюталарда $5мингга тенг миқдордан ошмаган суммада ўтказишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: