Ўзбекистоннинг икки фуқароси Боткент вилоятида чегарани бузганлик учун қўлга олинди

Дата: 14:11, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг икки фуқароси Боткент вилоятида давлат чегараси режимини бузганлик учун қўлга олинди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (ҚирТАГ).

“2016 йилнинг 18 июлида Айдаркен чегара отряди чегарачилари Боткент вилоятининг Қадамжой туманидаги Жапаги деган жойда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олдилар”, - дейилади Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимининг сешанба кунги хабарида.

Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган қизи билан биргаликда қирғиз-ўзбек давлат чегарасини ўтиш пунктидан ташқарида шахсларини тасдиқловчи хужжатларсиз кесиб ўтган.

Қўлга олинганлар тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҚР ИИВ ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: